"Ҳумо"дан ажойиб рекорд

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси мазкур босқич доирасида Нефтекамскнинг "Торос" клубига қарши олтинчи ўйинни ўтказди. Беллашувнинг асосий ва биринчи овертаймида кучлар тенг келди - 1:1.

Иккинчи овертаймнинг 5-дақиқасида Максим Казаков томонидан киритилган шайба Евгений Попихин шогирдларига сериядаги ҳисобни тенглаштиришини таъминлади (3:3).

Эътиборлиси, мазкур баҳсни бевосита "Ҳумо-Арена"да кузатиш учун 7267 нафар томошабин ташриф буюрди ва бу "қанотлилар" учун жорий мавсумдаги рекорд натижа бўлди.

Бундан олдинги рекорд "Динамо Санкт-Петербург"га қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўшанда 6844 томошабин "Ҳумо-Арена"да тошкентликларнинг 2:5 ҳисобидаги мағлубиятига гувоҳ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!