Ҳумоюн Султонов чорак финалга йўл олди
Ads

Россияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Kazan Kremlin Cup 2019” турнирида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Унда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов мезбонлар вакили Андрей Чепелевни 7:5, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Энди Ҳумоюин мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда латвиялик Мартинс Подзусга қарши кортга чиқади.