Ҳумоюн Султонов иккинчи даврада

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи "Фьючерс" турнирнинг биринчи давраси вакилларимиз учун омадли бошланди.
 
Бироз аввал ҳамюртимиз Олимжон Набиев илк даврада украиналик Олег Хотковни мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Энди эса умидли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов беларуслик Александр Лианенкага қарши ўйин ўтказди ва рақибини 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
 
Қуръа натижасига кўра, энди иккинчи даврада Олимжон ва Ҳумоюн ўзаро тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!