Ҳуршидбек Тожибоев индонезиялик рақибини таслим этди

  • 16 декабрь, 2019, 17:09
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўзига ҳос профессионал бокс кечаси ташкил этилмоқда. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида икки нафар ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси навбатдаги рейтинг жангларини ўтказишади. Жумладан, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Ҳуршидбек Тожибоев ва мазкур Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғойибназаровлар рингга кўтарилади. Ҳозиргина якунланган жангда дастлабки юртдошимиз Ҳуршидбек Тожибоев индонезиялик рақиби Исаак Жуниор (42-26-13-3)ни 60:54, 60:54, 60:54 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз: Ҳуршидбек профессионал боксда бугунга қадар уч маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки бор рақибларини мағлубиятга учратган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!