Ҳусанов "Ланс" мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада ғолиб бўлди

  • 11 январь, 2024, 16:42
  • Suhrob Xolbekov
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ушбу ёзда "Ланс" клубига кўчиб ўтган Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Осиё кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоасига қўшилган. Ҳимоячимиз лансликлар таркибида кам ўйин амалиётига эга бўлсада, яхши таассурот қолдира олди ва ярим йил ичида клуб мухлисларининг меҳрини қозониб бўлди. 

"Lensois.com" нашри клуб мухлисларидан Африка ва Осиё кубогига йўл олган футболчилар орасидан кимни кўпроқ соғиниб қолишлари борасида сўровнома ўтказди. Овоз натижалари билан қуйида танишинг.

Абдуқодир Ҳусанов - 43,86%

Абдул Самед - 25,2%

Нампалис Менди - 24,8%

Морган Гилавоги - 3,52%

Оскар Картес - 2,61%

Rasm

Шу тариқа, Ҳусанов деярли икки баробар кўпроқ овоз тўплаб, сўровномада ғолиб чиқди. У ушбу мавсум 23 та ўйинда майдонга тушган Самед, 21 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол урган Гилавогини ортда қолдирди. 

Маълумот учун, Абдуқодир мазкур мавсумда "Ланс" таркибида 7 та учрашувда ўйинга тушди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, 19 ёшли футболчи фақатгина сўнгги турларда таркибдаги асосий ҳимоячилар сафдан чиққанлиги учун бошланғич таркибларда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998883198592
11/01/2024 16:47
Купрок кизлар овоз берган булса керак
Farhod Mahmaraimov
11/01/2024 20:40
йўғэ ўзи яхши йигит бу бола