Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
“Манчестер Сити” Англия Лига кубогининг чорак финалида “Брентфорд”ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувдан сўнг “шаҳарликлар” ўйиннинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам номи қайд этилган.
Мазкур соврин учун ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Райан Шерки, Савиньо ҳамда ҳимояда ишончли ўйини билан ғалабага ҳисса қўшган Натан Аке ва Ҳусанов кураш олиб бормоқда. Ғолиб овоз бериш йўли орқали аниқланади.
Маълумот учун, Гвардиола шогирдлари ярим финалда “Ньюкасл”га қарши баҳс олиб боради.



Фикрлар