
Ҳусанов ўйнаган учрашувда Анчелотти “Реал”нинг барча замонлардаги рекордини ўрнатди
Янги форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи ўтиш ўйинларида “Реал” футболчилари Англия чемпиони “Манчестер Сити” билан тўқнаш келди.
Рақиб майдонидаги илк учрашувда 3:2 ҳисобида зафар қучган мадридликлар “Мантьяго Бернабеу”да ҳам рақибни аяб ўтирмади.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Сити” футболчиси сифатида Европа Чемпионлар лигасидаги дебюти омадсиз чиқди. “Реал” бу баҳсда 3:1 ҳисобида ғолиб чиқди.
Айнан мана шу учрашув “Реал” бош мураббий Карло Анчелоттини рекордчига айлантирди. 65 ёшли мутахассис Чемпионлар лигаси ва аввалги номи – Европа Чемпионлари кубоги доирасида “Реал”ни бош мураббий сифатида энг кўп ўйинга олиб тушган инсон сифатида қайд этилди.
Анчелотти Чемпионлар лигасининг 73 та ўйинида “Реал”га устозлик қилган. Жамоа шу баҳслардан 52 тасида ғалаба қозонган.
Аввалги рекорд “Реал”нинг афсонавий мураббийи Мигель Муньосга тегишли бўлиб, у 71 та беллашувда мадридликларни бошқарган эди.
Фикрлар