Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича "Сити" сафидаги энг яхши футболчи бўлди

  • 19 Sep 03:10
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Наполи"га қарши беллашувни асосий таркибда бошлаган ҳолда, тўлиқ учрашув ўтказди. 
 
Вакилимиз ушбу беллашув давомида жамоадошларига умумий 79 та пас берди. Уларнинг 78 таси эса аниқ етиб борди (99 %). 
 
Гап шундаки, Ҳусанов 99 % паслар аниқлиги бўйича "Манчестер Сити" сафидаги энг яхши футболчи бўлди. Ўйинни Кевин де Брюйне 100 фоизлик натижа билан якунлади (8/8). Бироқ, бельгиялик ярим ҳимоячи биринчи бўлимнинг 26-дақиқасидаёқ захирага олинган эди.

Tecno

"Шаҳарликлар" таркибида Абдуқодирдан кейинги энг яхши натижа эса Бернарду Силвага тегишли. Португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасининг илк турида 67 пас берди ва уларнинг 64 таси шерикларига аниқ етиб борди (96 %).

"Манчестер Сити"нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Ҳусановнинг ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?

Ҳусанов "Наполи"га қарши учрашувда қандай статистика қайд этди?

 

Comments

You must be logged in to commet!