Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган Абдуқодир Ҳусанов ўзининг фаолиятида муҳим босқич бўлиб хизмат қилган Беларусга борди. У катта футболга йўл очиб берган мутахассисларга миннатдорчилик билдиришни истади.

Футболчи ва унинг вакиллари Беларусь спорт вазири Сергей Ковальчук билан учрашув чоғида беларус халқи ҳақида кўплаб илиқ фикрларни билдирдилар. Айниқса, икки йил саккиз ой давомида Ҳусанов билан ишлаган таниқли мураббий Анатолий Юревичга алоҳида миннатдорлик изҳор қилинди.

Абдуқодир Ҳусанов Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо асосий жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

У 2022 йилда, 16 ёшида Минскнинг “Энергетик-БГУ” клубига кўчиб ўтди ва у ерда Анатолий Юревич қўл остида иш бошлади.

2023 йил ёзида истиқболли ҳимоячини Франциянинг “Ланс” клуби 450 минг евро эвазига сотиб олди. 2025 йил январь ойида эса “Манчестер Сити” уни 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу Ўзбекистон футболи тарихидаги рекорд трансфер суммасига айланди.

Ҳозирги вақтда Ҳусановнинг трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Sports.uz портали Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусга сафари давомида мамлакатнинг нуфузли манбаларидан ҳисобланган sport5.by сайтига берган интервьюсини ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

- Мен ҳаммасини жуда яхши эслайман. Анатолий Иванович Юревичга миннатдорлик билдираман. Айнан у туфайли мен “Ланс”га кетдим. У менга жуда катта ёрдам берди, Беларусь чемпионати ҳам менга жуда катта ёрдам берди.

- Беларусьдаги ҳаётингиздан нималар энг кўп ёдингизда қолган?

- Иваничнинг мени койигани (кулади).

- Машғулот пайтида оёғингиз сингани ва бир ҳафта давомида оғриққа чидаганингиз ҳақида гапириб беринг...

- Оёғимга зарба бўлганди, аввал бошида озгина оғриқни ҳис қилдим. Анатолий Иванович олдимга келиб: “Машғулотга чиқ”, деди.

Ўшанда мен ёш эдим, ҳали Беларусь чемпионатида ўйнамаганман, жамоадошларим ўйинга кетганида шунчаки машқ қилиб юрардим. Юкламалар сабаб оғриқ кучайиб борди. Мураббийнинг олдига бориб, дам олиш сўрайман деб ўйладим. Иванич эса: “Укол қиламиз”, деди.

Кейин таблеткалар ҳам ичдим. Майдонга чиқдим, 15 дақиқа чидадим, кейин эса давом эттиришнинг иложи қолмади.

- Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи иштирок учун... Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Кейинги сафар ҳаракат қиламиз.

- Жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлади?

- Билмайман.

- Кимга мухлислик қиласиз?

- Ўзбекистонга (кулади).

- Қолган жамоалардан-чи?

- Англияга.

- Чунки у ерда дўстларингиз борми?

- Ҳа, бор.

Ҳусановга япон гўзаллари ошиқ бўлди!

Ҳусанов мундиалдан хушхабар олди!

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!