Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашув тугади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Гонконгдаги «Кай Так» стадионида Англия вице-чемпиони «Манчестер Сити» ва Италия чемпиони «Интер» ўртасидаги ёрдамчи учрашув бўлиб ўтди. 

Беллашув асосий вақтда 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса «Интер» устун келиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида англияликлар ҳужумчиси Дивен Мубама ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, 20-дақиқада «Интер» ҳимоячиси Бенжамен Павар ҳисобни тенглаштирди.

Абдуқодир Ҳусанов жамоаси сафида тўлиқ ўйнаган уч футболчидан бири бўлди. Бироқ ўзбек футболчиси пенальтилар сериясида 11 метрлик белгидан дарвозани ишғол қила олмади.

Ўтган мавсум якунларига кўра, Англия чемпионатида «Манчестер Сити» 78 очко тўплаб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Жамоа 85 очко жамғарган «Арсенал»ни қувиб ега олмади. Италия чемпионатида эса «Интер» 87 очко билан турнир жадвалида биринчи поғонадан жой олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!