Ҳусановга бу кўрсаткич бўйича ҳеч қайсинг етолмайсан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигаси футболчилари ўртасида рақиб футболчиларининг пасини кесиш (“interceptions”) бўйича етакчи ҳисобланади. 
 
Ҳамюртимиз ҳар ўйинда ўртача 2.30 та узатма берилган пайтда тўп манзилга етиб бормасидан аввал унга эгалик қилади. Унинг энг яхши таъқибчиси эса "Брентфорд" аъзоси Витали Женилт. Германиялик ўйинчи ҳар бир тўқнашувда ўртача 2.10 та шундай фойдали ҳаракатларни амалга оширади. 
 
Ундан кейинги ўринларни эса "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўйинчилари эгаллаб туришибди. Мойзес Кайседо ва Мануэль Угарте ўртача ҳар бир ўйинда 2.0 та пасни тўхтатиб қолади. 
 
Маълумот ўрнида, кеча "Манчестер Сити" "Эвертон" билан жанговар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Навбатдаги учрашувини эса 9 май куни "Брентфорд"га қарши ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!