
Ҳусановнинг дўсти Испанияга кетадиган бўлди
“Манчестер Сити”га Абдуқодир Ҳусанов билан бир пайтда келган бразилиялик Витор Рейс янги мавсумни ижара асосида Испания чемпионатида ўтказадиган бўлди.
“Шаҳарликлар” 19 ёшли марказий ҳимоячини тажриба ошириш учун “Жирона”га жўнатяпти. Фабрицио Романонинг тасдиқлашича, томонлар трансфер бўйича барча масалаларни ҳал қилиб бўлди.
Витор Рейс тез кунларда Испанияга бориб, янги жамоаси учун тббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг ижара шартномаси расман имзоланади.
“Манчестер Сити” қишки трансферлар даврида Витор Рейсни олиш учун “Палмейрас” клубига 37 миллион евро тўлаган эди. Футболчи манчестерликлар билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузган.
Витор Рейс Англияга келганидан бери Хосеп Гвардиола қўл остида атиги тўртта учрашувда иштирок этиб, ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.
Комментарии