
Ҳусановнинг "Лейтон"га урган голи фаолиятидаги нечинчиси бўлди?
Англия кубогидан ўрин олган "Лейтон Ориент"-"Манчестер Сити" учрашуви 1:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Эътиборлиси, 20 ёшли легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов Рико Льюисни узоқдан йўллаган зарбасини йўналишини ўзгартириб, ўз ҳисобига "шаҳарликлар" сафидаги биринчи голини ёздирди.
Шундай қилиб, Ҳусанов профессионал футболчилик фаолиятидаги голлари сонини 5 тага етказди.
Легионеримиз, биринчи голини 2022-йил 2-майда "Энергетик БГУ" сафида "Неман Гродно" қарши киритган. Ўша ўйинда Абдуқодир 2 та ассист ҳам амалга оширган. Умумий ҳисобда, ҳимоячимиз, Беларуссия чемпионатида 35 та ўйинда майдон тушган ва 4 та гол, та голли узатма амалга оширган.
"Ланс"да эса, Ҳусанов фақатгина Франция кубоги доирасида ПСЖга қарши кечган баҳсда самарали ҳаракат билан ажралган эди. Ўшанда, футболчимиз тепган тўп жамоадоши Нзолага тегиб, давоза тўридан ўрин олган эди. Рекошет сабабли, гол анголалик ҳужумчи номига ёзилган, Абдуқодир бўлса, голга ҳаммуаллиф деб эътироф этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 20 ёшли футболчи 18 та ўйин ўтказиб, гол ёки ассист амалга оширмаган.
Фикрлар