Ҳусановнинг рақобатчиси “Реал”га кетадиган бўлди
Португалия миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити»”марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Бу ҳақда El Debate нашри журналистлари хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, футболчи “Реал Мадрид”га ўтишга қарор қилган. Аввалроқ “Қироллик клуби”нинг португалиялик ҳимоячига қизиқиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
29 ёшли футболчининг “Манчестер Сити” билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача амал қилади. Унинг бозор қиймати 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Ўтган Англия Премьер-лигаси мавсумида Диаш 26 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Фикрлар