Ҳусановнинг "Солфорд Сити"га қарши ўйини неча баллга баҳоланди?
Англия кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" ўз уйида "Солфорд Сити"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов бир қатор статистик порталлар томонидан баҳоланди.
Жумладан, SofaScore ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатларига 7.1 балл қўйган бўлса, FotMob 7.5 балл билан баҳолади. Шунингдек, Flashscore портали ҳам Ҳусановнинг ўйинига 7.4 балл қўйди.
Учрашув давомида ҳимоячининг аъло даражадаги узатмасидан сўнг Умар Мармуш гол урди, бироқ мазкур гол офсайд сабаб бекор қилинди.
Маълумот учун, "шаҳарликлар" кейинги ўйинини АПЛ доирасида "Ньюкасл"га қарши ўтказади.
Фикрлар