IBA президенти Умар Кремлёв россиялик спортчиларни Париж-2024 Олимпиадасига бормасликка чақирди.

  • 11 декабрь, 2023, 15:20
  • 0
  • Бокс

Халқаро бокс федерацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв россиялик ҳамда Беларусь вакилларини ўз давлати номидан Олимпиадада иштирок этмаса, Парижга бормасликка чақирди.

"Халқаро Олимпия Қўмитаси ҳар бир мамлакатни ҳурмат қилиши лозим. Aгар, миллий терма жамоа бўлмаса, ХОҚ ҳам бўлмайди. Улар эмас, аксинча биз шарт қўйишимиз керак. Қўрқмаслик керак- байроқ ва мадҳия бўлса спортчилар боришади. Уларсиз Беларусь ва Россиянинг Олимпиадада қиладиган иши йўқ", - деди Кремлёв.

Маълумот учун, россиялик ҳамда беларуслик спортчилар сиёсий вазият туфайли, Олимпиадада ўз давлати номидан иштирок эта олмайди. Бироқ, улар ХОҚ байроғи остида Олимпиадада иштирок этишлари мумкин. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!