IBF Артур Бетербиевга германиялик боксчи билан жанг қилишни буюрди
Ҳалқаро Бокс Федерацияси (IBF) ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев(21-0, 20 КО)га навбатдаги жангини Германия вакили Михаэль Айферт(13-1, 5 КО)га қарши ўтказишни буюрди.Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Майкл Бенсон ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Аввлроқ, Артурнинг ўзи Дмитрий Бивол билан реванш ўтказмоқчилигини хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилган катта бокс оқшомида Бетербиев Биволни очколар бўйича (114-114, 115-113, 116-112) мағлуб этганди.
Фикрлар