IBF чемпиони Сабриэль Матиас Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилмоқчи эмас эди, у нимадан қўрқди?

  • 4 август, 2023, 16:54
  • 0
  • Бокс

IBF ташкилоти супер енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини эгаси Сабриэль Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жангини ташкил этиш ҳуқуқини берувчи промоутерлик савдосини 15 август кунига белгилади. 

IBF ташкилоти камари ҳимояси учун гонорарлар одатий ҳолатга чемпион ва даъвогарга 85-15 нисбатда тақсимланар эди. Аммо Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита IBFга мурожаат киритиб, бу жанг учун 70-30 нисбат белгиланишига эришган. 

Аслида Пуэрто Рико вакили Сабриэль Матиас собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинецга қарши рингга кўтарилиши кутилаётган ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳам бу жангнинг бўлишига рухсат берган берган эди. Аммо кейинроқ режалар ўзгарди. 

photo_2023-08-04_17-03-43

“Матиаснинг жамоаси ва промоутерлари PBC/TGB билан Липинецга қарши жангга келишилган. Бу тўқнашувни ташкил қилиш бўйича муаммо бўлмаган. Сўнгра Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита даъвогарлик маъқомини ҳимоя қилиш учун IBF'га сўров киритди ва ташкилот ҳам уни қўллаб қувватлади. Матиаснинг PBC компанияси Салита ва Эргашевга унинг Липинецга қарши жангини ташкил этишга рухсат бериш учун таклиф юборди. 

Матиас билан жангни IBF'нинг собиқ чемпиони сифатида Липинецдан кўра кўпроқ хоҳлайдиган боксчи йўқ. Қолаверса, услуб жиҳатдан ҳам бу томошабоб баҳс бўлар эди”, - дейди Липинецнинг менежери Алекс Вайсфилд.

Улардан фарқли ўлароқ, Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20КО) ўзининг илк чемпионлик жангида иштирок этади. 31 ёшли боксчи олдин топ жангчилар билан тўқнаш келмаган. Салитанинг такидлашича бунга унинг ҳавфли чапақай панчер эканли сабабчи.

“Биз бир жанг учун қўйиб беришга рози бўлган эдик, сўнгра Топ Браундан (PBC ташкил этивчи жанглар промоутери) улар бошқа жанг ташкил қилишни истамаслиги ва тўғридан тўғри даъвогар билан (Эргашев жангни хоҳлашларини айтиб IBF ташкилотига эмаил келди. Матиас-Липинец жангни оқшоми кардида енгил жанг ўтказишни режа қилган эдик. Бир учун иккала вариант ҳам яхши", - дея айтиб ўтган Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита. 

Эргашев ҳозирда Тайсон Фьюрининг мураббийи Шугар Ҳил Сюард ва Жек Полнинг мураббийи Тео Чамберс қўл осдида машғулот олиб бормоқда.

photo_2023-08-04_17-01-43

“Катта номли жангчиларни у билан жанг қилишга кўндириш қийинчилик туғдиради ва биз билардикки унга элита даражадаги баҳсни олиб беришнинг ягона йўли мажбурий даъвогар позициясига кўтариш эди. 6 ой олдин, Эргашев рейтингда 3-поғоналигида биз рейтингдаги барча боксчиларга таклиф бердик ва ҳеч ким жангни қабул қилмади”, - дея қўшимча қилади Салита. 

Эндиликда супер енгил вазн тоифасида энг яхши боксчилар ўзаро ҳисоб китоб қилади. Матиас (20-1, 19КО) ҳам ҳар иккала қўлда кучли зарбага эга босчи ҳисобланади. У февраль ойида Иеремия Понсени мағлуб этиб, IBF камарини қўлга киритган эди. 

IBF Матиас ва Эргашев жанги учун белгилаган келишув муддатида томонлар муросага кела олмади. Энди 15 август куни ўтказиладиган аукционда қайси томон ташкилотчилик ҳуқуқига эга бўлиши аниқланади.

ESPN нашри асосида Жалол Ахмедов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!