Ибрагимович МЛС тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин

Златан Ибрагимовичнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби билан имзолайдиган янги келишуви шартлари маълум бўлди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли швециялик футболчи янги шартномага кўра 2019 йилда 7-7,5 млн доллар атрофида маош олади. Агар ушбу келишув имзоланса, Златан МЛС тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин. Бунгача ушбу рекорд бразилиялик футбол юлдузи Какага тегишли эди. У 2017 йилги мавсум “Орландо Сити”да 7,17 млн доллар маош олган эди.

Маълумот учун, Ибрагимович ўтган мавсум МЛСда 27та ўйинда 22та гол уриб, яна 10та голга ассистентлик қилган ва мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Бироқ, у ушбу мавсум бор йўғи 1,5 млн доллар маош олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!