Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Терма жамоадан четда қолишим ташқи кўринишим билан боғлиқ эмас"
"Нефтчи" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилди.
Футболчи сўнгги пайтларда терма жамоадан четда қолиши ташқи кўриниши, сочи ёки соқоли билан боғлиқ экани ҳақида тарқалган гапларга муносабат билдирди.
"Изоҳларда ўқияпман, айримлар миллий терма жамоадан четда қолганимга ташқи кўринишимни сабаб қилиб, салбий фикрлар билдиришяпти. Аммо бу гап қаердан чиққанини билмайман. Бундай ҳолат бўлгани йўқ.
Менинг терма жамоадан қолишим ташқи кўринишим, соч ёки соқолим билан боғлиқ эмас. Бунинг сабаби жароҳат билан боғлиқ вазият эди, холос.
Сизлардан турли тахминлар ва асоссиз гапларга ишонмаслигингизни сўраб қолардим", — деб ёзди Йўлдошев.
Шу тариқа ҳимоячи миллий жамоада йўқлиги фақат соғлиғи билан боғлиқ эканини таъкидлаб, мухлисларни тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Фикрлар