Иброҳимович ўзидан кучли футболчи кимлигини айтди

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович бразилиялик Роналдони футбол тарихидаги энг яхши футболчи эканини таъкидлади.

- Мендан Роналдонинг ўйинига таъриф беришни сўраяпсизлар. У феномен ва бошқа гап-сўзлар ортиқча. Доим айтганман, ўйнайдиган футболчилар бор ва ўйинга айланиб кетган футболчилар бор. Роналдонинг ўзи катта ўйин.

Ҳаммамиз унга ўхшаб ўйнашни орзу қилардик. У футболни ўзгартириб юборди. Мен учун Роналду дунё футбол тарихида энг зўри бўлиб қолаверади, - деди Иброҳимович.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар