Иэн Гэрри: "UFC 292 турнирининг мега юлдузи менман!"
Иэн Гэрри: "UFC 292 турнирининг мега юлдузи менман!"
UFC ярим ўрта вазни жангчиси, ҳалигача мағлубият аъламини таътиб кўрмаган ирландиялик проспект Иэн Мачадо Гэрри (12-0) UFC 292 турниридан олдин ташкил этилган медиа-кунда ўзини энг кучли медия талабига эга ва турнирдаги энг ёрқин жангчи дея атади:
"Биласизми, UFC 292 турниридаги супер юлдуз бу менман. Турнир билан боғлиқ барча шов-шувни ўзим вужудга келтирмоқдаман. Рақибим жароҳат олиб, бироз вақт бу турнирда жанг қилишим борасида саволлар кўпайганди. Яхшиямки, заҳирадан Мэгни жангга рози бўлди ва мухлислар яна мени жангда кўришларидан хурсандман.
Мен Бостонда мухлислар ёқимтойига айланаман. Мен ирландман ва Бостонда жанг қиламан. Массачусетс штати Ирландиядан кейинги ирландлар энг кўп яшайдиган диаспора ҳисобланади. Устига-устак, бир неча ой давомида Бразилияда жанг қилиб, у ердаги мухлисларни қалбидан жой олганим аниқ. Бостонда бразилияликлар ҳам етарлича. Шундай экан, якшанба тонгида октагонга кўтариламан ва шоуни ўзимники қилиб оламан!"
Фикрлар