Игорь Сергеевнинг янги жамоаси уни қанчага трансфер қилганини биласизми?
Қозоғистоннинг «Актобе» клубидан "Тобол"га кўчиб ўтган Игорь Сергеевнинг трансфер нархи маълум қилинди. Бу ҳақда Meta-ratings.kz сайти хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, "Тобол" ўзбекистонлик ҳужумчи учун 70 минг евро тўлаган. Айнан шунча маблағ ҳамюртимизнинг шартномасида кўрсатилган товон пули ҳисобланади.
"Актобе" Сергеевни текинга қўйиб юборишни истамади. "Тобол" клуби мураббийлар штаби Игорни чемпионлик унвони учун курашда жамоага ёрдам беришига ишонади.
Қолаверса, Игорь Сергеев бошқа футболчиларнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб сотиб олинди.
Фикрлар
+500 агар 10 очко келтирса деган шар и билан сотиб олганку сергев 35000минг болиши мумкин эмас
Ҳа ҳа ҳа...