Ижарада юрган ҳужумчи Англиянинг бадавлат клублари назарига тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг «Ренн» клуби ҳужумчиси Яссир Забири, ҳозирда ижара асосида Испаниянинг «Расинг» жамоасида тўп сурмоқда. Футболчига Англия клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли Марокаш терма жамоаси аъзосига Бирмингем шаҳрининг «Астон Вилла» клуби ҳамда «Ньюкасл» даъвогарлик қилмоқда. Франция томони ёш форвард учун 20 миллион евро атрофида тўлов кутмоқда.

Забирининг «Расинг» билан ижара шартномаси келаси йил июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 9 миллион евро деб баҳолаган.

Жорий мавсумда Ла Лигада Забири тўртта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урishga муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!