Икарди эртага
Ads

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди эртага Италия А Сериясининг 24-турида “Болонья”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Берилган хабарларга кўра аргентиналик футболчи олган жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлиб улгурмаган. Эслатиб ўтиш лозимки, у айнан мана шу жароҳати сабаб ўтган тур "Кротоне"га (1:1) қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборган эди. Унинг ўрнига эса яна катта эҳтимол билан Эдер майдонга тушади.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда жами 22та учрашув ўтказган ва рақиблари дарвозасига 18та гол уришга муваффақ бўлган.