Иккала бўлимда биттадан гол ёхуд Самарқанддаги баҳс ҳақида

Chery Tigo 7 PRO

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Динамо” ва “Андижон” клублари иштирокидаги баҳс бир мунча кескин ва қизиқарли руҳда кечди. Бу йил ҳисобидан “Динамо” ўз майдонидаги илк учрашувини ўтказди. Стадион ишқибозлар билан гавжум эди. Андижондан ҳам ишқибозлар келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турдилар.

Учрашувда ҳисобни мезбонлар очдилар. Анвар Ҳожимирзаев тезкор ҳужумга ўтган ҳолда ўз ҳисобига навбатдаги голини ёздириб қўйди. “Андижон” эса иккинчи бўлимда жавоб қайтарди. Бектемир Абдуманнонов Равшан Ягудин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. “Бургутлар” айниқса иккинчи бўлимда фаол бўлдилар ва рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин голли имкониятларни яратди. Ҳатто ғалабага ҳам яқин эди. Бироқ 1:1 ҳисоби баҳс охирига қадар ўзгармади.

“Андижон” клуби Самарқанддаги учрашув орқали сафарда биринчи даврадаги охирги ўйинини ўтказди. Эътиборлиси, "Бургутлар" меҳмондаги ўйинларда умуман ютқазмади. Энди биринчи давранинг сўнгги турида “Андижон” 26 июнь куни “Бобур арена”да “Навбаҳор”ни қабул қилади. "Динамо" эса 28 июнда Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади. 

“Динамо” – “Андижон” – 1:1 (1:0).

22 июнь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 10102 томошабин.

Ҳакамлар: Фаруҳ Янсупов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Даулетбай Аманбаев

ВАР: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Амал Султонов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Шохруҳ Саид

“Динамо”: Равшан Ягудин, Салим Мустафоев, Душан Мийич,  Улуғбек Абдуллаев, Одил Абдужамидов, Францис Нарх (Эммануэл Ягр, 64), Хислат Ҳалилов (Дамир Темиров, 72) Санжар Шоаҳмедов (Хумоюнмирзо Иминов, 64), Франсиско Ферейра, Анвар Ҳожимирзаев, Жоэл Кожо.

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Сардор Азимов, Шерзод Эсанов (Илдар Маматказин, 90+2), Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров (Илҳом Абдуғаниев, 46), Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов (Шахром Самиев, 75), Рустам Турдимуродов (Абдураҳмон Комилов, 90+2).

Голлар: Анвар Ҳожимирзаев, 37 – 1:0. Бектемир Абдуманнонов, 69 – 1:1.

Огоҳлантиришлар: Франсиско Ферейра, 80 – Леван Арвеладзе, 45+2. Сардор Азимов, 53. Шерзод Эсанов, 62.

Четлатиш: Ислом Маматказин, 90.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!