Икки европа клуби Аргентина терма жамоаси футболчисига кўз тикди
Аргентина терма жамоаси ва француз «Лион» клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 33 ёшли тажрибали футболчига Европанинг икки клуби жиддий қизиқиш билдирган. Гап Англиянинг «Ноттингем Форест» ва Испаниянинг «Депортиво» жамоалари ҳақида кетмоқда.
Тальяфиконинг «Лион» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу боис, клуб ҳам, футболчининг ўзи ҳам янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Николас Тальяфико Аргентина терма жамоаси сафида олти ўйинда майдонга тушди. «Альбиселесте» финалда 19 июль куни Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар