Икки гранд оддий жамоа ўйинчисини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» таркибини кучайтириш мақсадида «Штутгарт» марказий ҳимоячиси Финн Ельч билан жиддий қизиқмоқда. 20 ёшли футболчи учун курашда «қизил иблислар»га яна бир йирик клуб — «Бавария» рақобат қилишига тўғри келади. 

Немис ҳимоячисининг эҳтимолий трансфери манфаатдор жамоага тахминан 50 миллион еврога тушиши айтилмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Ўтган мавсумда Ельч барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифига айланди. Унинг амалдаги шартномаси «Штутгарт» билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш футболчининг бозор қиймати ҳозирча 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!