Икки гроссмейстеримиз Лондондаги супертурнирда қатнашади. Рақиблар орасида жаҳон чемпионлари ва 9 ёшли қиз бор!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри шахмат бўйича “WR Chess Masters Cup‑2024” супертурнири бошланмоқда.

Унда юртимиз шарафини гроссмейсетрлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳимоя қилади.

Ушбу мусобақада 15-жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ва ФИДЕ йўналиши бўйича жаҳон чемпиони болгариялик Велесин Топалов ҳам дона суради.

Шунингдек, Лондон турнирида ҳиндистонлик  Аржун Эригайси, Рамешбабу Прагнанандха, Видит Сантош Гуджрати, Раунак Садхвани, франциялик Алиризо Фирузджа, Максим Вашье‑Лаграв, польшалик Ян‑Кшиштоф Дуда, швейцариялик  Александра Костенюк, молдовалик Бологан, британиялик Шреяс Ройал ва 9 ёшли Бодхана Шиванандан иштирок этади.

Мусобақа 14-18 октябрь кунлари бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!