Икки клуб Салоҳдан воз кечди
“Ливерпуль”дан кетишини эълон қилган Муҳаммад Салоҳ фаолиятини МЛС клубларида давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
МЛС раҳбарияти ҳам чемпионатга машҳур юлдузнинг келишидан манфаатдор. Бироқ Муҳаммад Салоҳ даражасидаги ўйинчини ҳар қандай жамоа ҳам таклиф эта олмайди.
The Athletic нашри хабарига кўра, АҚШнинг “Сан-Диего” ва “Чикаго Файр” клублари мисрлик тўпурарни трансфер қилиш ғоясидан воз кечди. Бунга Муҳаммад Салоҳга катта миқдорда маош тўлаш кераклиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” сафида ўйнаб келади ва жамоанинг энг катта маош оладиган ўйинчиларидан бири ҳисобланади. 33 ёшли футболчига бошқа клублардан чорловлар етарли даражада кўп.
Фикрлар