Икки легионеримиз ўз жамоаларида дебют қилди

  • 21 Jul 13:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U17 терма жамоаси ҳужумчиси  Амирбек Саидов Сербиянинг "Единство Уб" клуби аъзосига айланган эди. Кеча Сербия чемпионати старт олди ва легионеримиз янги жамоасида дебют қилди.

Tecno

Саидов "Црвена Звезда"га қарши 58-дақиқада захирадан майдонга тушди, бироқ жамоа 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, "Единство Уб" ўтган мавсум Сербия биринчи лигасида 2-ўринни қўлга киритиб олий лига йўлланмасига эга чиққанди.

Бундан ташқари, яқинда "Ал-Батех" сафига кўчиб ўтган Азиз Ғаниев ҳам "Кривбас"га қарши учрашувда дебют қилди. Ғаниев баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беллашув эса 1:1 ҳисобида якунланди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!