Икки машҳур клуб "Барселона" ҳимоячисини чақиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг 25 ёшли испаниялик марказий ҳимоячиси Эрик Гарсияга Англия ва Франция чемпионатлари клублари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, каталонияликлар ҳимоячини сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. «Барселона» Эрик Гарсия учун камида 70 миллион евро миқдорида тўлов кутаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, футболчи «Барселона» билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома асосида ўйнамоқда.

Эрик Гарсия 2021 йили «Манчестер Сити» таркибидан «Барселона»га ўтган эди. Жорий мавсумда у жамоа сафида саккизта ўйинда майдонга тушди ва гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!