Икки ўйинда иккита қўпол хато. Ўткир Юсуповга нима бўляпти?
SPORTS.uz сайти журналисти - Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида Ўткир Юсупов борасида изоҳ қолдирди. Терма жамоа сафидаги сўнгги икки ўйинда иккита қўпол хатога йўл қўйган посбон билан содир бўлаётган воқеа майдондаги хатоларга сабаб бўлиши мумкин.
Муаллифнинг фикрича, концентрациянинг йўқолиши "Навбаҳор"да бўлаётган ўзгаришлар билан боғлиқ.
"Ўткир Юсупов Туркманистон билан бўлгани каби Эрон бн ҳам биринчи голда қопол хатога йўл қўйди. Тўғриси, унинг дарвозабонлик маҳоратига ҳеч кимда шубҳа йўқ, аммо охирги 7 кун ичида иккита қопол хато бу тасодиф эмас. Ҳозир унинг клуби саналган - "Навбаҳор"да анча мураккаб вазият юзага келган. Ўткир уни ечиш учун хатто керакли одамлар билан учрашишга ҳам улгургани айтилмоқда.
Қўшимчасига, уни келаси мавсум Наманганда қолиши (Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб) ҳам аниқ эмас. Қисқаси, клубдаги вазият бироз майдонга кўчиб ўтгандек таассурот қолдирмоқда. Сабаби, деярли 5 йилдан бери ТОП даражада ўйнаётган посбони бирданига бу аҳволга тушиб қолиши мантиққа тўғри келмайди. Терма жамоа футболчи учун жанг майдони бўлса, клуб унинг уйидек гап. Уйдаги "жижча" нотинчлик бартараф этилса, юқори концентрация яна қайтади. Акс холда Ўткир терма жамоадаги ўрнидан айрилиб қолиши ҳеч гап эмас."
Фикрлар
Imkonsizdek tuyulgan vaziyatlarni olib chiqqan. Oddiy vaziyatlarda qo'yib yuborgan. Lekin butun mavsumdagi faoliyatida O'tkir Yusupovni foydali ish koyfitsenti yuqori. Uning amalga oshirgan seyvlari oldida bu gollar ko'z yumib yuborsa bo'ladigan holat. O'tkirning o'tkazib yuborgan gollari hech qanday ruhiyatga bog'liq emas. "Navbahor" muhlislari havotir olmasinlar jamoada vaziyat barqaror. Aksincha shunday ma'lumotlar futbolchilarning ruhiyatiga tasir o'tkazishi mumkin.