Икки суперклуб “Реал” билан тезкор ҳимоячини талашяпти
Нидерландиялик маҳоратли ҳимоячи Микки ван де Вен ёзги трансфер ойнаси даврида “Тоттенхэм”ни тарк этиб, нуфузлироқ клубга ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Transfer News Live ва TEAMtalk каби манбалар хабар берди.
24 ёшли тезкор футболчи агентлари ёрдамида келажаги бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда.Чунки Миккининг ўзи ҳам унга жиддий клублар қизиқаётганини жуда яхши англаб турибди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Микки ван де Вен атрофидаги вазиятни “Реал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” каби қудратли клублар синчковлик билан кузатиб бормоқда.
Ван де Веннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 65 миллион евро, деб баҳолаган.
“Тоттенхэм”да 2023 йилдан бери тўп тепаётган Микки марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, жорий мавсумда барча турнирларда 33 та учрашувда еттита гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар