Икки юлдуз Гвардиолани хавотирга солиб қўйди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг келажаги борасида жиддий хавотирда экани ҳақида хабарлар тарқатила бошлади.

Чунки жамоа ўйинига кучли таъсир ўтказадиган икки нафар етакчи ярим ҳимоячилар –  Бернарду Силва ва Родри мавсум якунида клубни тарк этиши эҳтимоли ошиб бормоқда.

Манба маълумотига кўра, Родри ва Бернарду нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам катта таъсир кучига эга, шунинг учун уларнинг кетиши “шаҳарликлар” натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Португалиялик футболчи ёзда эркин агент сифатида фаолиятини давом эттириш учун барча вариантларни кўриб чиқмоқчи. Унга “Пари Сен-Жермен”, “Ювентус” ва “Бенфика” қизиқиш билдирмоқда.

“Олтин тўп” соҳиби Родри ҳолатида эса унинг “Реал”га ўтиши эҳтимоли истисно этилмайди. Бироқ, манчестерликлар 2017 йилдан бери жамоада ўйнаб келаётган Бернарду Силванинг кетишини қабул қилган бўлса, 2019 йили “шаҳарликлар” сафига келган Родрини янги шартномага кўндиришга ҳаракат қиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!