Иккита АПЛ клуби Италиядан ҳимоячини сотиб олмоқчи
«Аталанта» жамоасининг марказий ҳимоячиси Жоржо Скальвини фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчига «Ньюкасл» ва «Челси» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Ньюкасл» ўтган ёздаёқ уни сотиб олишга уринган, Лондон клуби эса ҳимоячи ҳақида батафсил маълумот тўплаган.
Хабарга кўра, Скальвини яқинда «Аталанта» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиришга рози бўлган. Шунинг ўзига қарамай, англиялик клубларнинг қизиқиши пасаймаган.
Жорий мавсумда Скальвини барча мусобақалар доирасида етти ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар