Икрам Алискеров Уиттакер билан жанг олдидан юзага келган муаммолар ҳақида гапирди

  • 21 июнь, 16:12
  • 0
  • MMA

UFC нинг ўрта вазн тоифасидаги жангчиси Икрам Алискеров Роберт Уиттакерга қарши жанг олдидан дуч келган муаммолари ҳақида гапирди.

 "Чимаев жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлгач, мен вазн ташлаш учун сув ичишни тўхтатдим. Чунки беш фунтга озишим керак эди. Лекин кейин менга "Роберт билан жанг қиласан", дейишди. Шунинг учун мен Ар-Риёдга учиб кетаётиб, кейинги бир неча кун давомида вазнимни ушлаб туришим керак, деб ўйладим. Энди мен жанг ҳақида эмас, балки тўғри овқатланиш ҳақида қайғуряпман", — дея Икрамнинг сўзларини келтиради ММАJunkie.

 Эслатиб ўтамиз, Уиттакер(25-7) ва Алискеров(15-1) ўртасидаги қарама-қаршилик 22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!