Икром Алибоев супергол урган ўйинда жамоаси дуранг қайд этди

Жанубий Корея К-лигасида 18-тур учрашувлари доирасидаги "Сеул" - "Улсан" учрашуви бўлиб ўтди.

Турнинг марказий баҳсида дуранг қайд этилди - 2:2. Беллашувда сеулликлар таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бошланғич таркибда майдонга тушди ва 87 дақиқа ўйнади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ҳамюртимиз 41-дақиқада корейс клуби сафидаги навбатдаги голини киритишга муваффақ бўлди. Мазкур ўйиндан сўнг "Сеул" 38 очко жамғариб, "Чонбук Моторс" билан биргаликда мусобақа жадвали 1-2-ўринларини бўлишиб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abdurasul Pirxonov
30/06/2019 18:00
Маладец хар иккита уйинда биттасида гол уряпти
&
нодирбек.фк насаф
30/06/2019 18:00
Маладиз икром бунака голлани узбекистон термасидахам уйнаганингда чиройли голлар кутиб коламиз