Икром Алибоевнинг янги жамоасини биласизми?
Янги мавсум учун таркибини кучайтираётган “Бунёдкор” клуби мухлисларини хурсанд қиладиган трансферларни тайёрламоқда.
Sports.uz инсайдерининг хабар беришича, Икром Алибоев “Бунёдкор” клубининг таклифини қабул қилган. Томонлар ўзаро келишувга ҳам эришишган.
Алибоев ўтган йил бошида Жанубий Корея чемпионатига йўл олган бўлиб, у ерда “Канвон” ва “Сеоннам” клублари учун тўп сурди.
Бу йил Алибоев “Сеоннам” сафида К-Лига 2 чемпионатида 17 та учрашувда қатнашди ва 1 та голли узатмани берди. Кубок баҳсида эса у 1 та ўйинда майдонга тушди.
30 ёшли ярим ҳимоячи Жанубий Кореяда шунингдек, “Сеул” ва “Тэджон Ситизен”да ҳам ўйнаган. Юртимизда эса “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” учун тўп суришга улгурган. “Бунёдкор” унинг Ўзбекистон чемпионатидаги учинчи жамоасига айланади. Қолаверса, миллий терма жамоамизда 28 та ўйин ўтказган.
Фикрлар