Илҳом Мўминжонов: "Кўрганингиздек, осон учрашувлар бўлмаяпти"
ПРО-Лига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – ТерДУ (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.
"Муҳим ғалабага эришдик. ПРО-Лигада осон ўйинлар бўлмайди. Жамоамизни чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Тўрт кундан сўнг навбатдаги учрашувимиз бор ва бунга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Бугун "Шўртан" ўз майдонида дуранг ўйнабди, бу футбол. Кўрганингиздек, осон учрашувлар бўлмаяпти. Бизнинг мақсадимиз битта - Суперлигага чиқиш. Хаёлимиз ҳам доим шунда. Бу масъулиятни футболчилар жуда яхши ҳис қилиб туришибди.
Иброҳим Нўъмонов ва Мўминжон Мелиевда жароҳат бор. Мавсумолди тайёргарлик вақтида Нўъмонов жиддий жароҳат олганди. Тўлиқ тузалиб, сафга қайтиши учун яна бироз вақт талаб этилади. Мелиевни ҳолати яхшироқ, Худо хоҳласа 2-3 ҳафтада тўлиқ тайёр бўлиб қолади.
Максвел баъзи сабабларга кўра сафимизга кечроқ келиб қўшилди ва ҳали ҳам адаптация жараёни давом этмоқда. Шу сабабли шошилмаяпмиз. Назаримда бугун майдонда ўзини яхши томондан кўрсата олди"

Фикрлар