Илҳом Мўминжонов: “Навбаҳор”га келганимда жамоани Олий Лигада олиб қолишимга ишонар эдим
Ads

“Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида наманганликлар устози Илҳом Мўминжнов иштирок этди.

- Биз жуда оғир ўйин бўлишини кутгандик. Ҳимоядаги қўпол хатойимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Аммо ҳечқиси йўқ, биз қолган вақт давомида позицион ҳимояни ушладик ва рақибнинг бошқа гол урмаслигини таъминладик.

“Обод” биздан бир неча дақиқа олдин дуранг ўйнаганини билдик. Шунинг учун қолган дақиқаларда гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Чунки яна бир гол бизни Олий Лигадан чиқариб юборар эди. Аммо бундай бўлмади. Шуниси бизни хурсанд қилди.

Мен “Навбаҳор”га келганимда жамоани Олий лигада олиб қолишимга ишонар эдим.

Энди бор эътиборимизни “Норин”га қарши ўтиш ўйинига қаратамиз, - дейди Илҳом Мўминжонов.

Минбар

Барча блоглар