Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Илия Топурия Ислом Махачев ҳақида нималар деди?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

"Эль Матадор" яхшигина гапириб қўйди.

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия (16-0) россиялик Ислом Махачев (27-1) билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

“Махачевни мағлуб этишимга ишонаман. Тўғри, у шунчаки чемпион бўлиб қолмаган. Ислом ажойиб жангчи. Бироқ менга мухлислар ҳақиқий рақиб сифатида кўрадиган йигитлар билан курашиш ёқади" - деди "Эль Матадор" "Full Send" подкастида.

Маълумот учун, Топурия ва Махачев тўқнашуви шу йилнинг июнь ойи охирида ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ