Илья Ивашка: Стэн Вавринка сени кутмоқдаман

Беларуслик Илья Ивашка Марсел шаҳрида АТР томонидан ўтказилаётган халқаро турнирда швейцариялик Стэн Вавринкага қарши кортга чиқади.

Илья мусобақанинг дастлабки даврасида сербиялик Ласло Дьерега қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа “Open 13 – 2018” турнирининг иккинчи даврасида Ивашка  ва Вавринка ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!