Илёс Қурбонов: "Ҳар бир очко олтинга тенг"

Суперлига 13-туридан ўрин олган Металлург – Насаф (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биринчи ўринда йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бор кучи билан харакат қилишгани учун. Рақибни ўрганиб чиқдик ва улар Ўзбекистондаги энг кучли жамоадан бири. Комбинацион футбол ўйнагани сабабли қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, уддасидан чиқдик. Бизда вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Жамоада бироз жисмоний холат бўйича муаммолар бор. Умуман олганда, ёмон беллашув бўлмади. "Насаф"га қарши ҳаммага қийин бўлади.

Зич футбол ўйнаб, қарши ҳужумларда рақибни жазолаш кераклигини айтган эдим. "Сурхон" билан учрашувда ҳам ҳудди шундай бўлган эди. "Сурхон"га қарши баҳснинг 65-дақиқасида мажбурий ўзгариш қилдик. Айнан шу сабабли режамиз ўзгариб кетганди. Бугун "Насаф" билан ҳимоядан ўйнашга мажбур эдик. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмас эди. Бугун, йигитлар максимал натижа қилди, деб ҳисоблайман.

Машғулот чоғида кўп ишладик, бу борада. Менимча, қарши ҳужумда бизга биринчи пасни бера оладиган футболчи етишмади. Вертикал эмас, диагональ очилиш сабабли имкониятларимиз кутилганидек бўлмади.

Ўринбоевнинг ўрни ҳақиқатдан ҳам жуда билинмоқда. Ҳозир енгил машғулотларни бошлаган. Шифокорлар кўригидан ўтса, тез орада умумий гуруҳга қўшилади.

Биз учун бир очко ҳам  очко. Бу тактик ўзгариш эди. Ҳозир, ҳар очко олтинга тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!