Иман Хелиф: "IBA га ишонч йўқ"
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони, жазоирлик Иман Хелиф Халқаро Бокс Ассоциацияси (IBA) томонидан ўтказиладиган 2023 йилги жаҳон чемпионатидаги дисквалификацияси ҳақида гапирди.
“Мен бу ҳужжатларни ҳайдаб чиқарилганимдан кейин ҳам кўрмаганман. Ўша куни мусобақада ортиқ қатнашмаслигимни айтиб, бир варақ қоғоз олиб келиб, имзо қўйишимни сўрашди. Вазият мен учун ақлга сиғмайдигандек туюлди, финалга чиққандим, лекин жанг қила олмасдим. Олтин медални жуда истагандим, кейин бу орзум парчаланиб кетди, мен ҳайратда қолдим. Бироз ўтиб тест натижалари юборилди, аммо улар батафсил кўрсатилмади. Жазоир Бокс Федерацияси ва мен апелляция бердик. Аммо бу фойда бермади. Шундан сўнг, IBA га ишонч йўқлигини англадик”, - деди Хелиф "Rai" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, француз журналисти Жаффар 2023 йилда якунланган Хелифнинг гендер тести ҳақидаги ҳисоботни эълон қилган эди. Тиббий маълумотларга кўра, спортчида мояклар ва микропенис борлиги аниқланган.
Фикрлар