Индонезия бош мураббийи: "Ўзбекистон бунга 100 фоиз ҳақли эди"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида индонезияликлар бош мураббийи Шин Тае Йонг иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Мезбон жамоага қарши ёмон ўйнамадик, менимча. Ўзбекистонни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман! Улар бунга 100 фоиз ҳақли эди. 

Ҳимоямиз даражасидан келиб чиқиб, шундай тактика танладик. Гол ўтказмасликни истадик. Кейинги босқичга чиқа олмаган бўлсак-да, ўйлашимча, бу натижа биз учун ёмон бўлмади. 

Ўзбек футболчилари ажойиб ўйин намойиш этди. Уларда индивидуал томонлама жуда кучли йигитлар тўп тепишини билардик. 

Айтиб ўтганимдек, барча футболчиларни бу ўйинга олиб кела олмадик. Тактик томондан мен марказни мустаҳкамлашга ҳаракат қилдим. Сабаби, ўзбек футболчилари жисмонан кучли экани аниқ эди. Уларни шу усулда қарши ҳужумдаги вазият эвазига мағлуб этишни режа қилгандим", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!