Индзаги: "Интер"да бахтлиман"

"Интер" билан ажойиб ишларни амалга ошираётган Симоне Индзаги келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. 

"Мен "Интер"да жуда бахтлиман". Янги шартномами? Муаммо эмас. Мен бу клубда, бошқарув кенгаши ва футболчиларим билан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бор эътиборимни фақат ўйинларимизга қаратганман”, деди Инзаги.

Мураббийнинг миланликлар билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Тез орада янги битим борасида музокаралар бошланиши кутилмоқда. 2021 йилдан бери жамоага устозлик қилаётган италиялик "Интер" билан А Серия, Италия кубоги каби совринларни қўлга киритиб, ЧЛ финалигача етиб борди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!