Иньеста: "Фаолиятимни "Барса"да якунламоқчи эдим"

Бир неча соат аввал футболчилик фаолиятини расман якунлаган Андрес Иньеста "Барселона"дан кетиши ҳақида гапирди.

- "Барса"даги сўнгги ўйин ҳаётимдаги энг эсда қоларли ўйинлардан бири бўлиб қолади. Албатта, кетишдан олдин хаёлимга турли фикрлар келди.

Фаолиятимни "Барса"да якунламоқчи эдим. Бироқ, клуб учун шиддат билан ўйнаш керак ва бу энди мен учун қийинлигини ҳис қилдим. Мухлисларда ажойиб хотиралар қолган деган умиддаман.

Мен нотўғри вақтда кетишни ёки клубда қолишим салбий қабул қилинишини хоҳламадим”, - дейди "Барселона"нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2017-18 йилги мавсум якунланганидан сўнг Каталония клубини тарк этди. Унинг жамоадаги сўнгги ўйини Ла Лиганинг 38-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши учрашув (1:0) бўлди. Ўша мавсумда "кўк-анорранглилар" муддатидан аввал Испания чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!