Иньеста "ЖЧ-2026" финали ҳақида фикр билдирди
Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасининг ҳал қилувчи баҳсида Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келади. Ушбу финал олдидан «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ушбу учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Иккала жамоа учун ҳам жуда оғир финал бўлади. Испания ўзининг ўйин услуби орқали Аргентинани қийин аҳволга солиши мумкин. Жуда муҳим жиҳат шундаки, жамоа рақибга ўз ўйинини қабул қилдиришга эришиши керак», – дея Иньестанинг сўзларини келтиради COPE нашри.
Испания – Аргентина учрашуви эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади. Беллашув бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди.

Фикрлар