
Инқироздаги "Манчестер Сити"нинг навбатдаги рақиблари
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сўнгги 10 та ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. "Шахарликлар"нинг кейинги 5 та учрашув тақвими билан танишинг.
15 декабрь. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"
21 декабрь. "Астон Вилла" - "Манчестер Сити"
26 декабрь. "Манчестер Сити" - "Эвертон"
29 декабрь. "Лестер Сити" - "Манчестер Сити"
4 январь. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм"
Бундан ташқари, 23 январь ва 26 февраль оралиғида "Сити" кетма-кет ПСЖ, "Челси", "Брюгге", "Арсенал", "Ньюкасл Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби жамоалар билан тўқнаш келади.
Маълумот ўрнида, Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 15 та туридан сўнг 8 та ғалаба, 3 та дуранг ва 4 та мағлубиятга учраб, 27 очко жамғарди ва турнир жадвалининг 4-ўринини банд қилди.
Фикрлар